Қизим равон юролмайди... Ўғлимнинг оёқлари ясси... (видео)
- Икки ёшли қизимнинг оёқлари ясси, юрганда равон юролмайди. Махсус оёқ кийим олиб бердик, массаж қилдираяпмиз, лекин фойдаси бўлмаяпти маслаҳат беринг...
- Жияним юра бошлаганда оёғини нотўғри босаётганини пайқаб қолдик. Врач туғруқ вақтида сон суяги жойидан силжиган деди. Бунинг қандай давоси бор?..
- Қизим 4 ёшда. Оёғи «Х»симон. Буни тўғирласа бўладими? Қандай чора кўриш керак?..
- Ўғил набирам 3 ёшда. Оёқларининг иккала тиззаси бир бирига яқинлашиб қолябди. Юрганида тиззадан пастида бурчак пайдо бўлади. Қандай тавсия берасиз?..
Бу саволлар азиз фарзандларининг дардига даво излаган жонкуяр ота-оналардан келган. Ҳеч кимнинг жигарбанди касал бўлмасин экан. Аммо дарддан қочиш, чекиниш эмас, унга қарши самарали курашиш керак.
Ортопед-травматолог, тиббиёт фанлари номзоди, малакали шифокор Абдухалил Хўжанов ўз умрини ана шу шарафли ишга бағишлаган. Бугун «Xabar.uz» ахборот таҳлилий портали муштарийлари шифокорнинг маслаҳатларидан баҳраманд бўладилар ва ўз саволларига жавоб оладилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter