Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқарувчиларга имтиёзлар берилди. Ундан фойдаланувчи аҳолига ҳам

Қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқарувчиларга имтиёзлар берилди. Ундан фойдаланувчи аҳолига ҳам

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–539, 21.05.2019 й.). Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Қонунга мувофиқ, қайта тикланувчи энергия манбалари атроф-муҳитда табиий ҳолда қайта тикланувчи қуёш, шамол энергияси, ер ҳарорати (геотермал), сув оқимларининг табиий ҳаракати, биомасса энергиясидир.

Энергетика вазирлиги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Соҳада қурилмаларни ишлаб чиқариш, шунингдек илмий-техникавий ҳамда инновацион жиҳатдан таъминлаш давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан Фанлар академияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар қуйидагилардан озод этилади:

  • қурилмаларни (номинал қуввати 0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган)  ўрнатганлик учун ўн йил муддатга мол-мулк солиғини тўлашдан ҳамда ушбу қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғини тўлашдан;
  • давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан беш йил муддатга солиқнинг барча турларидан.

Амалдаги энергетика ресурслари тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган яшаш учун мўлжалланган жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар уч йил муддатга жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғидан, ер солиғидан озод этилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг