Қарши-Хонобод базасида хавфли кимёвий қолдиқлар борлигига изоҳ берилди
2021 йил 19 январь куни АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Ўзбекистоннинг Қарши-Хонобод базасида хизмат қилган америкалик барча фахрий ҳарбийларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида фармон имзолаган.
Маълумотларда ушбу ҳудуд кимёвий қурол қолдиқлари, қайта ишланган уран ва бошқа хавфли моддалар билан зарарлангани айтилган.
ЎзА Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Отабек Йўлдошевнинг жавобини эълон қилди:
— Бу нотўғри маълумот. АҚШ турган базада ҳеч қандай ядровий ёки кимёвий воситалар йўқ. Сабаби, у ерда ҳарбий қисм жойлашган. Ўша атрофда аҳоли яшайди.
Биз ишчи гуруҳ тузиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ўрганганмиз. У ернинг нафақат тупроғи ва ҳавосида, ҳеч қаерида белгиланган меъёрдан ошадиган кўрсаткичлар аниқланмаган. Охирги 20 йил ичида ўша ҳудуддан ҳарбий хизматчилар ўртасида ҳам, фахрийлар ўртасида ҳам онкологик касалликлар аниқланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter