Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қамчиқ»да ЙҲТга учраган фуқароларга ёрдам кўрсатилди

«Қамчиқ»да ЙҲТга учраган фуқароларга ёрдам кўрсатилди

Фото: ФВВ

Жорий йилнинг 25 июнь куни соат 09:50ларда «Қамчиқ» махсус қидирув,  ёнғин-қутқарув бошқармасининг навбатчи-диспетчерига маълумот келиб тушган.

Унга кўра, «А373 Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 250,5 км. «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланиб бораётган «ISUZU» русумли юк машинаси бошқарувни йўқотиш (тормоз ишламай қолиши) натижасида йўлнинг ўнг қисмида ҳаракатланаётган «HOWO»  русумли юк машинасининг орқа қисмига бориб урилган. Оқибатда «ISUZU» ҳайдовчиси ҳамда унинг йўловчиси тан жароҳати олишган.

Мазкур хабар юзасидан «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари воқеа жойига чиқиб, тан жароҳати олган ҳайдовчи ва йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.

Қутқарувчилар томонидан кўрсатилган биринчи тез тиббий ёрдамдан сўнг улар Поп тумани марказий шифохонасига етказилди.

Ўз вақтида кўрсатилган биринчи ёрдам сабабли ҳайдовчи ва йўловчининг ҳаёти сақлаб қолинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг