Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қамчиқ довонида ҳолат қандай? (фото)

Қамчиқ довонида ҳолат қандай? (фото)

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

«Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довони қисмида кеча 14 ноябрь куни тушдан кейин ёғишни бошлаган қор бугун 15 ноябрь тонгда тинди.

Айни пайтда Қамчиқ довонида ҳаво очиқ, қуёшли, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Кеча довонда қор ёғишни бошлагандан сўнг Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги «Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчилари ва техникалари ёрдамида «Қамчиқ» довони йўлларида туни билан қордан тозалаш ишлари олиб борилди. Ҳосил бўлган яхмалакни бартараф этиш учун қум ва туз аралашмаси сепилиб, йўллар ҳаракатланиш учун хавфсиз ҳолатга келтириб турилди.

Автотранспорт воситаларининг узлуксиз икки томонлама ҳаракати чеклангани йўқ. Қамчиқ довони йўлларида ҳозирги вақтда автотранспорт воситалари бетўхтов икки томонлама ҳаракатланмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг