Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қадрият байрами

Қадрият байрами

Юртимизда Наврўз байрами шукуҳи кезиб юрибди. Бу азалий қутлуғ айёмни муносиб даражада кутиб олинди. Зотан, инсониятнинг табиат билан ҳамоҳанг бўлиб яшашининг ёрқин тимсоли бўлмиш ушбу миллий байрамнинг маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва таъсири беқиёсдир. Бу борада Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳам халқимизни Наврўз байрамини кўтаринки кайфиятда ўтказишлари учун юртимиз бўйлаб тарғибот тадбирларини олиб бораётир. Мазкур тарғибот тадбирларига халқимиз ардоғидаги актёр ва актрисалар, таниқли хонандалар ва кенг жамоатчилик иштирок этишди.

— Наврўз — меҳр-оқибат, қадрият байрами бўлиш билан бирга миллийлигимизни бутун бўй-басти билан ҳам кўрсатиб беради, — дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази ходими Махфират Зикирова. — Буни юртимизнинг шаҳару қишлоқларидаги халқ сайилларида аҳолини чиқишларида ҳам кўрдик. Ҳар бир вилоят ҳар бир туман ўзига хос миллий урф одатларни олиб чиқишди. Бу шунчаки намойиш эмасди. Буларнинг барчасини замирида маънавий қадриятларимизни келажака авлодга кенг тарғиб қилиш мақсади мужассам. Айниқса, ўзбекнинг ғурури-орини кўрсатиб берувчи кўпкари, кураш ўйинлари йигитларимизни  епчиликка, мардликка ва жасурликка ўргатиш билан бирга бизни миллатимизга хос бўлмаган турли ғояларни олдини олишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Жамиятимизда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик, кексаларга иззат кўрсатиш, одамийлик, яхши  қўшничилик, хайр-саховат, бағрикенгик ва бунёдкорлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш борасида Наврўзнинг аҳмияти тобора ортиб бормоқда.

Бу йилиги Наврўз байрами ҳар бир юртдошимизнинг қалбига кириб борди, десак адашмаймиз, — дейди Марказнинг Санъат ва маданият ташкилотлари билан ишлаш бўлими бошлиғи  Ражаб Ражабов. —  Оддийгина мактаб жамоаси жам бўлиб сумалак, баҳор тамомларидан тайёрлаб улашишди, қизларимиз миллий либосларда сочларини қирқ кокил қилиб, халқ қўшиқларини куйлашди. Мана шундай миллий анаъаналримиз тараннум этган баҳор байрами ўйлайманки, ёшларимиз қалбида қадриятларимизга бўлган меҳрни  уйғота олади.

Бу борада Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳам ўзини муносиб ҳиссасини қўшди. Юртимиз ҳудудларида байрам сайиллари кўтаринки руҳда давом  этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг