«Пушаймонмиз!» — Нукус воқеаларининг 38 иштирокчиси кечирим сўради (видео)

Бухоро вилоят судида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни давом этмоқда.
Бугун ҳам бир нечта судланувчилар сўроқ қилинмоқда.
«Биз Ўзбекистон фуқаролари, Қорақалпоқ азаматлари Президентимиздан, Ўзбекистон халқидан, ота-онамиздан кечирим сўраймиз. Пушаймонмиз! Бизга бир имкон беринг, биз содиқ фарзандлар эканимизни меҳнатимиз, фидоийлигимиз билан кўрсатамиз!» — деди судланувчи Давлаткелди Нодирбаев судда.
Д. Нодирбаев сўзи давомида суд зали темир панжараси ортида ўтирган 38 нафар судланувчи бирбавакайига ўрнидан туриб, қўлини кўксига кўйиб, бир овоздан кечирим сўрашди.
Авф этишларини, чин дилдан пушаймон эканликларини кўзда ёш билан баён этишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter