Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентнинг янги қарори эълон қилинди

Президентнинг янги қарори эълон қилинди

«Авиация фаолиятини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-337, 16.10.2023 й) қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар амалга оширилади:

  • «SILK AVIA» МЧЖ устав капиталидаги «Uzbekistan Airports» АЖнинг 100 фоиз улушини унинг брендини сақлаб қолган ҳолда «Uzbekistan Airways» АЖ таркибидаги «Uzbekistan Helicopters» МЧЖ устав капиталига ўтказилади;
  • «Uzbekistan Аirports» АЖнинг 3 та «АТR72-600» русумли ҳаво кемаси «SILK AVIA» МЧЖга беғараз ўтказилади;
  • «SILK AVIA» МЧЖ фаолиятини самарали ташкил этиш ва ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш доирасида «АТR72-600» русумли ҳаво кемалари сони оширилади;
  • «Uzbekistan Airways» АЖ таркибидаги «Uzbekistan Helicopters» МЧЖ зиммасига маҳаллий авиақатновларнинг сонини ошириш, парвозлар географиясини кенгайтириш, янги йўналишларни йўлга қўйиш ҳамда «АТR72-600» русумли ҳаво кемалари паркини ривожлантириш вазифалари юкланади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг