Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентнинг янги қарори оммага эълон қилинди

Президентнинг янги қарори оммага эълон қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати.

«2022-2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Нукус шаҳрида «Болалар тиббиёт кластери»;

● янгидан ташкил этилаётган 46 та туманлараро перинатал марказларда чақалоқлар реанимацияси бўлими;

● 2022 йил 1 майдан бошлаб туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, шунингдек, Тошкент шаҳри оилавий поликлиникаларида болалар бўлими;

● туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида амалдаги штат бирликлари доирасида болалар анестезиология-реанимация бўлимлари ҳамда кечаю кундуз шошилинч тиббий ёрдам кўрсатувчи педиатрия постлари;

● Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида болаларда ирсий-генетик, шу жумладан, орфан касалликларга барвақт ташхис қўйиш бўйича Референс лаборатория ва ҳудудларда унинг 17 та минтақавий лабораториялари ташкил этилади;

● Республика перинатал маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар перинатал марказлари ва болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида 2022-2023 йилларда жами 29 та шошилинч перинатал ҳамда шошилинч педиатрик мобил навбатчи реанимацион бригадалар фаолиятини йўлга қўйилади;

● янги туғилган чақалоқларда эшитиш нуқсонларини эрта аниқлашга қаратилган аудиоскрининг тадбирларини Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва ҳудудлардаги барча туғуруқ комплексларида татбиқ этилади.

2022 йил 1 майдан бошлаб Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган бемор болаларга қаровчи шахслар (ота-она ва бошқалар) учун бепул овқатланиш йўлга қўйилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг