Президентнинг коррупцияга оид фармони эълон қилинди
«Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони эълон қилинди.
Унга кўра, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб Очиқ маълумотлар портали ҳамда вазирлик ва идораларнинг веб-сайтларига бошқа очиқ маълумотлар қаторида қуйидагилар ҳам жойлаштирилади:
а) ҳудудлар кесимида «Ҳаж» зиёратига бориш учун навбатда турган фуқароларнинг ягона онлайн навбати;
б) болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун берилган аризалар навбати;
в) давлат харидларини амалга оширишга оид тартиб-таомилларни белгиловчи ички ҳужжатлар;
г) бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари, номзодларга қўйиладиган талаблар ва тақдим қилинадиган ҳужжатлар;
д) нодавлат нотижорат ташкилотларига ажратилган грант ва ижтимоий буюртма лойиҳалари, шу жумладан ғолиб бўлган нодавлат нотижорат ташкилотларининг буюртма доирасида бажарган ишлари юзасидан ҳисоботлар.
Қуйидаги имтиҳонлар Интернет тармоғида тўғридан-тўғри узатилади:
- фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш (ёпиқ илмий ишлар бундан мустасно);
- ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасаларининг, (шу жумладан, Темурбеклар мактаблари ҳарбий-академик лицейларининг) тест синовлари ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари;
- олий таълим муассасаларидаги ҳарбий кафедраларга қабул қилиш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter