Президент «Янги Ўзбекистон» боғидаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди (фото)
Президент Шавкат Мирзиёев 13 август куни «Янги Ўзбекистон» боғида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.
Боғда манзарали дарахтлар ва гуллар экилиб, сўлим ҳудудлар барпо этилмоқда. Байрам тадбирлари ўтказиш учун 5 минг ўринли очиқ амфитеатр қурилмоқда.
Давлатимиз раҳбарига ушбу амфитеатрда бўлажак қулайликлар ҳақида маълумот берилди.
«Истиқлол» мажмуасининг асоси тикланиб, қуриш ва пардозлаш ишлари давом эттирилмоқда. Унда Ўзбекистоннинг 3 минг йиллик тарихи, аждодларимизнинг буюк мероси, халқимизнинг миллий қадриятлари ўз ифодасини топади.
Давлатимиз раҳбари ушбу мажмуадан ўрин оладиган барельеф ва безак намуналари билан танишди. Мутасадди ва қурувчиларга ўз тавсияларини берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter