Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Уйчи туман ҳокими ва сектор раҳбарларини ишдан олиш бўйича топшириқ берди

Президент Уйчи туман ҳокими ва сектор раҳбарларини ишдан олиш бўйича топшириқ берди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Наманган вилоят фаоллар йиғилишида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари йиғилиш давомида Уйчи туман ҳокими  Муҳаммадаюбхўжа Апақов ва сектор раҳбарларини ишдан олиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда Xabar.uz мухбири маълум қилди.

Бунга сабаб сифатида маҳаллабай ишлашда йўлга қўйилган хато ва камчиликлар, ислоҳотларни амалга оширишда сусткашликка йўл қўйилгани кўрсатиб ўтилди.

Лавозимидан озод қилинган мутасаддиларнинг иш фаолияти тафтиш қилиниб, жавобгарликка тортилиши масаласи кўриб чиқилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг