Президент темирйўл соҳасидаги муҳим вазифаларни айтди
Йиғилишда импорт вагонларининг катта қисми пойтахт ва вилоят марказларига кириб келиши оқибатида станцияларда тирбандлик юқори бўлаётгани кўрсатиб ўтилди.
Шу муносабат билан темир йўл юк станцияларини шаҳарлардан ташқарига кўчириш имкониятини ўрганиш зарурлиги қайд этилди. Бу шаҳарларда юк машиналари ҳаракатини қисқартиришга, туманларга қўшимча инвестиция киришига хизмат қилади.
Соҳада рақамлаштириш қониқарли даражада эмаслиги ҳам таъкидланди. Жумладан, жорий йилнинг етти ойида юк ташиш хизматининг атиги 8 фоизи электрон расмийлаштирилган, йўловчи чипталарининг 57 фоизи кассалар орқали сотилган.
Бундан ташқари, марказий вокзалларга кириб-чиқиш имконияти чекланган. Автомобиль сақлаш жойлари вокзаллардан узоқ. Вокзалларда савдо ва сервис хизматлари лозим даражада йўлга қўйилмаган.
Поезд тўқнашувлари ҳолатларининг олдини олиш учун барча автомобиль ва темир йўл кесишмаларини назорат қилиш, йўл белги, шлагбаум ва камералар ўрнатиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Ушбу муаммолардан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари соҳа олдида турган устувор вазифаларни белгилаб берди.
«Ўзбекистон темир йўллари»ни холдингга айлантириб, тизимда замонавий бошқарувни жорий қилиш, жумладан, инфратузилма, юк вагонлари ва логистика, йўловчи ташиш хизматлари ҳамда вокзаллар бошқарувини бир-биридан ажратиб, алоҳида корхоналар ташкил қилиш бўйича билдирилган таклифлар маъқулланди.
Вагонлар паркини янгилашга мўлжалланган кредит ва компенсация ажратиш механизмларини жорий қилиш вазифаси қўйилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter