Президент Самарқандга борди (фото)

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Самарқандга ташриф буюрди.
10-11 ноябрь кунлари бу ерда яна бир нуфузли халқаро анжуман - Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтади.
Тадбир олдидан, анъанадагидек, Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилинди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.
Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини ҳам зиёрат қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter