Сирдарё вилоятида ҳуқуқий эксперимент ўтказилади
Президентнинг хусусий мулкни ҳамоя қилиш бўйча фармонига кўар, 2020 йил 1 февралга қадар Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришни апробация қилиш бўйича қуйидаги мақсадларда ҳуқуқий эксперимент ўтказилади:
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиб-таомилларининг ва механизмларни амалда қўллаш самарадорлигини аниқлаш;
- хусусийлаштириш соҳасидаги масъул давлат органлари ваколатларининг амалий самарадорлиги, тартибга солинадиган муносабатларни тўлиқ қамраб олиниши жиҳатидан мониторинг ўтказиш;
- ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш учун қўшимча шарт-шароитларни яратиш ва аҳолини бизнес билан шуғулланишга жалб қилиш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш.
2019 йил 1 сентябрдан бошлаб фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини (таълим муассасалари (академик лицей ва касб-ҳунар коллеждан ташқари), соғлиқни сақлаш ва спорт, маданият объектлари) ҳамда давлат ташкилотларининг бўш турган ер участкалари доимий фойдаланиш ҳуқуқини хўжалик фаолиятига жалб қилиш ва сотиш тартиби жорий этилади.
2019 йил 1 октябрдан бошлаб қуйидаги тартиблар ўрнатилади:
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкалари фақат «E-IJRO AUKSION» орқали тақдим этилади (Президент ва Ҳукумат қарорларига кўра ер участкалари берилиши бундан мустасно);
- жисмоний ва юридик шахсларга «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимида ер участкаси ва режалаштирилаётган қурилиш майдончаси маълумотларини (кейинчалик электрон онлайн-аукционга қўйиш учун) жойлаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter