Президент Эркинжон Турдимов ва Рустам Холмуродовга алоҳида топшириқ берди
Олий Мажлис Сенатининг I ялпи мажлисида президент Шавкат Мирзиёев ўз маърузасини давом эттирмоқда.
«Хabar.uz» мухбирининг маълум қилишича, давлат раҳбари Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмурадовга 6 ой муддатда маҳаллий кенгашнинг нима эканлигини очиб беруви, сайланган депутатларнинг онгини ўзгартириш, кенгаш аъзоларининг ижро органларига талабчанлигини оширишга хизмат қилувчи китоб – методик қўлланма яратиш топшириғини берган.
Ушбу қўлланма вилоятдаги мақбул туман кенгаши мисолида жорий қилиниб, Самарқанд тажрибаси сифатида бутун республикага татбиқ этиш лозимлиги қайд этилган.
Шунингдек, президент мазкур тажриба кенгашига ўзи ҳам боришдан мамнун бўлишини таъкидлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter