Президент бугун Бекободга боради
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига ташриф буюриб, металлургия тармоғининг ишлаб чиқариш қувватларида олиб борилаётган ишларни кўздан кечиради, соҳа ходимлари ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари қатор ижтимоий соҳа объектларига ташриф буюради, бекободликлар билан мулоқот қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter