Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент бориб кўрган «Саховат» уйига 4 ойда янги бино қурилади

Президент бориб кўрган «Саховат» уйига 4 ойда янги бино қурилади

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

Президент Шавкат Мирзиёев вилоятга ташрифи давомида Наманган шаҳрида жойлашган «Саховат» уйида истиқомат қилувчи кексалар билан самимий мулоқотда бўлганди.

Мазкур бино 1982 йилда қурилган бўлиб, саховат уйи сифатида фойдаланиб келинмоқда. Бу ерда ҳозирда 14 нафар якка-ёлғиз, ногиронлиги бор фуқаролар яшамоқда. Уларга 34 нафар ходим хизмат кўрсатади. 

Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев, Ёшлар ишлари агентлиги Алишер Саъдуллаев, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов бугун «Саховат» уйида яшовчилар холидан хабар олиш учун келди.

Учрашувда давлат раҳбари томонидан кексаларга кўрсатилаётган эҳтиром ва ғамхўрликлар бардавом бўлиши, Наманган шаҳрининг «Орзу» маҳалласида янги «Саховат» уйи қуриб битказилиши ва 4 ойдан кейин унга кўчиб ўтиш имконияти яратилишини билдирилди.

Кексаларга совға-саломлар топширилди. Дастурхон ёзилиб, санъаткорлар куй-қўшиқлари билан уларнинг кўнгилларини чоғ қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг