Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахт канализацияси чиқиндиларга тўлиб бормоқда

Пойтахт канализацияси чиқиндиларга тўлиб бормоқда

Фото: «Ўзсувтаъминот АЖ ахборот хизмати

Ҳеч ким унитазни ахлат челаги билан адаштирмайди. Лекин... Тошкент шаҳридаги оқова сувларни тозалаш станцияларида бўлиб, пойтахтимиз канализацияси орқали оқиб келаётган турли маиший, ҳатто ишлаб чиқариш чиқиндиларига кўзи тушган инсон бу фикрга эътироз қилиши аниқ.

Тошкент шаҳрининг Бўзсув аэрация станцияга Қорақамиш ва Жануби-ғарбий коллекторлардан суткасига 630 минг куб метр оқова сув келиб тушмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида оқова сувдан махсус мосламалар орқали ушлаб қолинган маиший (аҳоли томонидан канализацияга ташлаб юборилаётган озиқ-овқат қолдиқлари, елим идишлар, кийим-кечаклар, болалар тагликлари ва ҳоказо) ва саноат чиқиндилари (ишлаб чиқариш корхоналари томонидан канализацияга ташланаётган тўқимачилик қолдиқлари, кушхона чиқиндилари кабилар)нинг ҳажми 292 тоннага етган. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Ваҳоланки бу кўрсаткич 2017 йилда 110 тоннани, 2018 йилда 182 тоннани, 2019 йилда 164 тоннани ташкил қилган. Кўриш мумкинки, канализацияга ташланаётган маиший ва саноат чиқиндиларининг ҳажми йилдан йилга ошиб бормоқда.

Канализация тизимидаги бузилишларнинг аксарияти эса юқоридаги келтирилган ҳолат каби, унитаз ёки канализация қудуғига маиший ва саноат чиқиндилари ташланиши оқибатида содир бўлади.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, бугунги кунда «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан айни йўналишда тарғибот ишлари бошлаб юборилган. Хусусан, канализациядан тўғри фойдаланиш бўйича қўлланмалар тайёрланиб, истеъмолчиларга тарқатилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг