Пойтахт ҳокимлиги йўл ёпилишидан огоҳлантирди
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик вақтида юзага келиши мумкин бўлган сув тошиши ҳолатларини олдини олиш мақсадида айни кунларда коллектор-дренаж тизими қувурларини янгилаш ишлари олиб борилмоқда.
30 августдан 4 сентябрга қадар Кичик ҳалқа йўли кўчасининг Бешқайрағоч кўчаси билан кесишмасининг пастки томонидан Истироҳат кўчаси билан кесишмасигача бўлган оралиғида жойлашган коллектор қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан Кичик ҳалқа йўли кўчасининг бир қисми (йўлнинг бир томони) беш кунга ёпилади.
Ҳайдовчилардан ноқулайликлар учун узр сўраб, айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter