Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахт ҳокимлиги аҳолига мурожаат йўллади

Пойтахт ҳокимлиги аҳолига мурожаат йўллади

Фото: Xabar.uz

Тошкентда 3 июн Бутунжаҳон велосипед куни муносабати билан веломарафон ўтказилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан 4 июн куни соат 8:00 дан 11:00 га қадар бир неча кўчалар ёпилади:

- Aбай кўчаси Aбдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасидан Aлишер Навоий кўчаси кесишмасигача;
- Олмазор кўчаси Aлишер Навоий кўчаси билан кесишмасидан «Ўзбекистон» метро бекатигача;
- Aфросиёб кўчаси «Ўзбекистон» метро бекатидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача;
- Нукус кўчаси Aфросиёб кўчаси билан кесишмасидан Фарғона йўли кўчаси кесишмасигача;
- Aбдулла Қодирий кўчаси Фарғона йўли кўчаси билан кесишмасидан Aбай кўчаси кесишмасигача.

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади, дейилади пойтахт ҳокимлиги мурожаатида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг