Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Popular Science»: инсоният глобал вируслар хавфи остида

«Popular Science»: инсоният глобал вируслар хавфи остида

«COVID-19» келиб чиқиши ҳақидаги фаразлар жуда ноаниқ. Эпидемиологлар касаллик зоонозик сакрашдан олдин одамларга, шунингдек панголинлар, итлар, мушуклар, йўлбарслар, шерларга юқишидан олдин кўпайган деб ҳисоблашади.

Биологлар ва вирусологлар турли хил жонзотларнинг «SARS-CoV-2» каби микроблар билан қандай таъсир қилишини, соғлиқни сақлаш инқирозлари қандай пайдо бўлишини тушунишлари керак, деб ёзди «Popular Science». Одамлар дунёнинг кўп қисмини эгаллаб олишлари билан ҳайвонларнинг ўзгаришига сабаб бўлмоқдалар.

Энг катта хавф иқлим ўзгариши ва Ердан фойдаланиш ҳисобланади. Ердан нотўғри фойдаланишимиз, иқлимни турли хил кимёвий моддалар билан тўйинтиришимиз ҳайвонотда биологик ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.

«Тўғридан-тўғри ёки билвосита инсониятга таҳдид соладиган табиатда мавжуд бўлган кашф қилинмаган вируслар мавжуд. Баъзилар дозага, ёшга, мезбоннинг туғма қаршилигига ва бошқа кўплаб омилларга қараб, айрим турларда ва одамларда глобал ўлим олиб келиши мумкин. Аммо умуман олганда, ўлим ҳолатлари одатий ҳол эмас, чунки патогенлар тирик қолиш учун соғлом ҳайвонга (капалак, фил ёки қисқичбақасимонлар) муҳтождир», - Колорадо штати университети микробиология, иммунология ва патология кафедраси профессори дейди Чарлес Калишер.

«Ёввойи табиат билан алоқа даражамиз жуда хилма-хил, айниқса, яшаш жойларига тажовуз қилганимиз сабаблидир. Вирус тарқалиши биз бир хил майдонни баҳам кўрганимизда ёки ов қилиш ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш каби бевосита алоқада бўлганимизда содир бўлиши мумкин. Уй ҳайвонлари билан фақат уларнинг чиқиндиларини тозалаш одамни зооноз патогенларига дучор қилиши мумкин. Бу жараёнда ҳам биз «ухлаб ётган» хавфли вирусларни қўзғатиб юборишимиз ҳеч гап эмас», - деб фикр билдирган Кишана Тейлор, Калифорния университети вирусологи.

Балиқларни сунъий кўлларда кўпроқ боқа бошлагач, биз улардан рабдовирус каби янги микробларни топамиз. Бу вируслар қон кетишини, камқонликни ва вирусли геморрагик септикемия деб аталадиган касалликларни пайдо қилиши ва натижада бу вируслар инсониятга зарар олиб келади. Бир оз ютуқлар бор, аммо ютуқлар аста-секинлик билан юз беради. Бу ҳали ҳаммаси эмас», - дейди Родман Гетчелл, Корнелл университети ветеринария тиббиёт коллежининг илмий ёрдамчи профессори.

Юқори мартабали олимларнинг фикрига кўра, Ер юзи кашф этиб борилгани сари янги глобал вируслар хавфига дучор бўлаверамиз-бўлаверамиз.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг