Пиво ҳам алкоголь, дуч келган жойда ичишга жарима бор
«Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 187-моддасига кўра алкоголь маҳсулотини:
- иш жойларида, кўчаларда, стадионларда, хиёбонларда, истироҳат боғларида, жамоат транспортининг барча турларида;
- бошқа жамоат жойларида (тўйлар, юбилейлар ҳамда бошқа тантаналар ва маросимлар ўтказиладиган жойлар, шунингдек алкоголь маҳсулотини қуйиб реализация қилишга рухсат этилган савдо ва умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно) истеъмол қилиш — энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади;
- худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш - энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
✳ Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка мувофиқ пиво ҳам алкоголь маҳсулот ҳисобланади (алкоголсиз пиводан ташқари).
Бундай ҳуқуқбузарликка дуч келганингизда ички ишлар органларига қўнғироқ қилишингиз мумкин!
- «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасига кўра, ички ишлар органлари жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жойга, ҳодиса жойига дарҳол етиб келиши, ғайриқонуний қилмишларга чек қўйиши, фуқароларнинг хавфсизлигига таҳдидларни бартараф этиши, жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги ҳолатларини, ҳодиса ҳолатларини ҳужжатлаштириши, жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик, ҳодиса изларининг сақланишини таъминлаши шарт.
Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш ҳолатларига бефарқ бўлманг, ҳуқубузарликлар профилактикасига ўз ҳиссангизни қўшинг!»- деб ёзади Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter