Пастдарғом тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида фаолият юритган Зиёда Эшмуродова ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда «Zarnews.uz» хабар берди.
Ушбу вазифага шу пайтга қадар вилоят хотин-қизлар қўмитасида бош мутахассис сифатида фаолият юритаётган Марғуба Санақулова тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter