Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзстандарт» озиқ-овқат маҳсулотлари сифати юзасидан журналистларга ахборот берди

«Ўзстандарт» озиқ-овқат маҳсулотлари сифати юзасидан журналистларга ахборот берди

Фото:«Uzstandart.uz»

Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги қай тарзда таъминланаётгани ҳақида журналистларга ахборот берди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати маълум қилган.

Ташкилот раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этган матбуот анжуманида агентликнинг виртуал қабулхонаси ва ҳукумат порталига истеъмолчилардан бир қатор шикоятлар келиб тушганлиги таъкидланди. Уларнинг кўпчилиги маҳсулотлар сифати билан боғлиқдир.

Вазирлар Маҳкамасига озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳам тавсия этилган.

«Ўзстандарт» агентлигига қарашли «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамкорлигида жорий йил июнь ойида Тошкент шаҳри бозорларида ўтказилган назорат харидларига кўра, 20 турдаги маҳсулотдан 13 тасининг кўрсаткичи меъёр талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Масалан, уч турдаги пиш­лоқда юқори даражадаги зичлик, ёпишқоқ консистенция ва ёқимсиз ҳид борлиги, беш турдаги қуюлтирилган сут маҳсулоти эса, озиқ-овқат хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги маълум қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг