«Ўзгидромет» ушбу ҳафтада қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

Ўзбекистон бўйича 10-14 октябрга об-ҳаво прогнози тақдим қилинди.
Қайд этилишича, бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳавони антициклон периферияси белгилайди. Республика шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкун. Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати 23-25° дан ошмайди.
Кейинги кунларда, иш ҳафтасининг охиригача антициклон периферияси кучсизланиши кутилмоқда.
Республика бўйича қулай, қуруқ ва илиқ об-ҳаво шароити бўлиши кутилмоқда. Кечалари ҳаво 7-10 даража атрофида салқин бўлади, кундуз кунлари эса 25-28 даражагача аста-секин исийди, бу ўртача иқлимий меъёрлардан бироз юқоридир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter