«Ўзгидромет» Тошкентнинг ҳавоси ифлосланган ҳудудларини маълум қилди

«Ўзгидромет» пойтахтимизда об-ҳаво ифлосланиши бўйича маълумот берди.
21 июль ва 22 июль тонгида Тошкент шаҳрида ифлослантирувчи моддаларнинг ўртача суткалик концентрациялари санитария меъёрларидан ошмаган.
Кузатув маълумотларига кўра:
- азот диоксиди бўйича Яшнобод туманида 1 та, Миробод туманида 2 та;
- чанг бўйича Юнусобод туманида 1 та рухсат этилган меъёрдан юқори ҳолат кузатилди.
Бошқа туманларда ифлослантирувчи моддалар миқдори рухсат этилган меъёрдан ошмади.
24 июль ва 25 июль тонгида Тошкент шаҳрининг об-ҳаво шароити шаҳар ҳаво муҳитида зарарли моддаларнинг бироз йиғилишига имконият яратади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter