Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» об-ҳаво бўйича шошилинч ахборот эълон қилди

«Ўзгидромет» об-ҳаво бўйича шошилинч ахборот эълон қилди

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати шошилинч ахборот билан чиқди.

Жорий йилнинг 8-11 апрел кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин, жумладан:

8 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 23-25 м/с гача кучайиши мумкин;

9 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Жиззах вилоятларида ва республиканинг чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди;

10 апрелда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди;

11 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг