Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар яна бир қалбаки доридан огоҳлантирилди

Ўзбекистонликлар яна бир қалбаки доридан огоҳлантирилди

Яна бир дори воситаси қалбакилаштирилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати хабар берди. 

550323-серияли «Л-Лизин  эсцинат» инекция учун эритма дори  воситаси қалбакилаштирилганлиги  аниқланган.

550323-серияси қалбакилаштирилган «Л-Лизин  эсцинат» инекция учун эритма дори  воситаси «Галичфарм» АЖ томонидан ишлаб чиқарилмаган.

«Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализацияси билан шуғулланувчи дорихоналардан  550323- серияси қалбакилаштирилган «Л-Лизин  эсцинат» инекция учун эритма дори  воситасини реализация қилинишига йўл қўймасликни сўраймиз», дейилади маълумотда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили декабрда «Док-1 Макс» сиропи ичиш ортидан бир неча вафот этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг