Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар Россияда 15 кунгача рўйхатдан ўтмай юришлари мумкин

Ўзбекистонликлар Россияда 15 кунгача рўйхатдан ўтмай юришлари мумкин
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасида икки давлат фуқаролари ўзаро мамлакатлар ҳудудига кирган кундан бошлаб 15 кун ичида рўйхатдан ўтиш заруратидан озод этилиши кўзда тутилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудида бўлиш тартиби тўғрисидаги ҳукуматлараро келишув 21 май куни Москвада ва 17 июнь куни Тошкентда имзоланган.
 
Таъкидлаш жоизки, аввалроқ Россия томони мамлакатга кириш тақиқи қўйилган 150 минг ўзбекистонликка чекловни бекор қилганди. 
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг