Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик ватандош жаҳон рекордини ўрнатди

Ўзбекистонлик ватандош жаҳон рекордини ўрнатди

Фото: Xabar.uz

Хабарингиз бор, нашримизда ўтган йилнинг сентябр ойида Ливандаги «Universal Homes LTD» компанияси раҳбари, ватандошимиз Хайдар Багиров ҳақида мақола эълон қилинган.

Яқинда ушбу ҳамюртимиз ўзи туғилиб ўсган Самарқанд вилоятида дунёдаги энг узун фаввора бунёд этилишга раҳбарлик қилди. Унинг қайд этишича, фаввора 225 метрни ташкил этади. Фаввора Самарқанд шаҳрининг Дахбед кўчасида жойлашган.

Жаҳон рекорди ўрнатилганлиги бўйича хабар worldrecordsunion.com порталига ҳам жойлаштирилган.

Xabar.uz нашри мамлакатимизнинг жаҳон миқёсида обрўсини кўтаришда иштирок этаётган Хайдар Багиров ва шу каби бошқа ватандошларимиз фаолиятига муваффақият тилайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг