Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга яна совуқ об-ҳаво кириб келмоқда

Ўзбекистонга яна совуқ об-ҳаво кириб келмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология маркази дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бугун Ўзбекистон ҳудудларига Эрон ҳудудларидан илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланди. Кўпчилик вилоятларда ёмғир ёғади. Республикамизнинг шимолий ва жануби-шарқий ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

Ҳаво ҳарорати ниҳоят декабрь ойининг охиридаги ўртача кўп йиллик қийматларга яқинлашади ва 7-10° илиқни ташкил этади.

Эртага республика ҳудудларига жанубий циклон кириши бошланади, сўнгра Урал ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келади.

Республика бўйича ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин, фақат республика шимолида ва шимолий ҳудудларнинг чеккасида ёғингарчилик кутилмайди

Якшанба куни ёғингарчилик бўлади, у совуқ фонда қор кўринишида давом этади. Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли қор ёғиши мумкин, қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди ва якшанба куни 3° совуқ-2° илиқ атрофида бўлади.Бу даврда кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Бугун ва эртага республиканинг айрим ҳудудларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг