Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга «тилла автомат» олиб кирмоқчи бўлишди

Ўзбекистонга «тилла автомат» олиб кирмоқчи бўлишди

Фото: Екатеринбург божхона хизмати

Екатеринбург божхоначилари Тошкентга учаётган россияликнинг юклари орасида тилла суви югуртирилган автомат борлигини аниқлашди. Топилма экспертизага топширилган.

Федерал божхона матбуот хизмати хабар беришича, россиялик эркак 7,62 миллиметр калибрли «АК-74М» (Калашников автомати)ни совға кейсида «яшил» коридор орқали олиб ўтишга уринган.

Фото: Екатеринбург божхона хизмати

Аниқланишича, қурол 1974 йилда тайёрланган. Қуролнинг стволи ва ствол қутиси, нишон мосламаси ва магазини (ўқдони) тилла суви югуртириб, ҳошияланган, шунингдек, унда қимматбаҳо ёғоч навлари ишлатилган. Бу каби совғаларнинг бозор нархи 500 минг рубл атрофида, дейилади хабарда.

Ушланган эркак бу қурол ишлатишга яроқсизлигини, златоустлик усталар қўлидан чиққан бу совғани эски дўстига олиб кетаётганини маълум қилган.

Автоматни жанговар ҳолатга қайтариб бўладими-йўқми — экспертлар айни пайтда шуни ўрганишмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг