Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Oдил прокурор. Ўзбекистонга шундай кадрлар етишмаяптими? (видео)

Oдил прокурор. Ўзбекистонга шундай кадрлар етишмаяптими? (видео)

Фото: «Nineoclock.ro»

Руминиялик оддий прокурор аёлнинг фаолияти кўпрчиликка ўрнак бўлишга арзийди. Лаура Кьовеши исмли бу аёл уни прокурорликка тайинлаган Мирча Бэсескуга нисбатан жиноий иш қўзғатиб, мамлакат президенти Траян Бэсескунинг акаси бўлган бу амалдорни порахўр деб топган. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.

«Transparency International​» ташкилотининг маълумотига кўра, 2016 йилги коррупциядан холи мамлакатлар рўйхатида Руминия 57-ўринда қайд этилган. Ўзбекистон эса Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Туркманистондан кейин 156-ўринда кўрсатилган.

Лаура Кодруца Кьовеши Руминия тарихидаги энг ёш ва узоқ муддат прокурорлик лавозимида ишлаган бўлиб, 2013 йил Руминия ҳукумати Европа иттифоқи босими билан мамлакатда коррупцияга қарши курашувчи Директоратни ташкил этишга мажбур бўлганди.

«The Guardian» нашрига берган интервюсида айтишича, Кьовеши 5 нафар парламент аъзоси, 2 нафар (айни пайтда собиқ) вазир ҳамда собиқ бош вазирга нисбатан жиноий иш очган. Шунингдек, қисқа муддат давомида 3 нафар вазир, 6 нафар сенатор, 11 нафар депутат, 47 нафар шаҳар мэри, 21 та йирик компания раҳбарларини порахўрлик, давлат мулкини ноқонуний ўзлаштиргани учун суд олдида жавоб беришга мажбур қилди.

Ўзбекистонда вазият қандай?

Бундан бир йил олдин, яъни 2017 йил 4 январдан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуни коррупцияга қарши курашиш бўйича йил давомида қилинган энг катта амалий қадам бўлди. Бир ойдан сўнг, яъни 2 февралда Президент «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ўтган бир йил давомида 1 минг 300 дан зиёд коррупция ва иқтисодиёт асосларига қарши содир этилган жиноятлар аниқланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг