Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ходимни пенсия ёшига тўлгани учун ишдан бўшатиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда ходимни пенсия ёшига тўлгани учун ишдан бўшатиш тақиқланиши мумкин

Фото: «Xabar.uz»

Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди.

Унга кўра, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тартибини тақиқлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига (Н.Б.Хусанов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишни тақиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг