Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда қанча калий йодат захираси борлиги маълум қилинди

Ўзбекистонда қанча калий йодат захираси борлиги маълум қилинди

Ўзбекистонда ҳозирда ош тузини йодлаш учун 5 тонна калий йодат захираси мавжуд. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

Нурмат Отабековнинг айтишича, жорий йилнинг биринчи чораги давомида Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан савдо нуқталарида сотилаётган ош тузлари текширилганда уларнинг 45-50 фоизида йод миқдори белгиланган меъёрдан паст эканлиги аниқланган. Шунингдек, 9 фоиз намуналарда умуман йод чиқмаган.

Бугунги кунда республикада 56 та ош тузини йодлаш корхоналари ва 46 та йодланган ош тузини қадоқлаш цехлари фаолият юритиб келмоқда. Ноқонуний ишлаётган ёки ош тузини йодлаш талабларини бузган 11 та корхона ўз фаолиятини тўхтатган.

Йилнинг ўтган даврида ўтказилган 69 та текширишлар давомида лаборатория таҳлиллари учун олинган ош тузи намуналаридан 32,5 фоизи меъёрга жавоб бермаган. Натижада 74,8 тонна ош тузи қайта ишлашга қайтарилган.

Аниқланган камчиликлар бўйича 56 нафар жавобгар масъулларга нисбатан баённомалар расмийлаштирилиб, ҳудудий судларга юборилган.

Ҳозирда ош тузини йодлаш учун 5 тонна калий йодат заҳираси мавжуд бўлиб, корхоналар 2 тонна калий йодат моддаси харид қилишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг