Ўзбекистонда оммавий байрам тадбири бўлиб ўтди
“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган эзгу ғоя остида оммавий тадбирлар ўтказилмоқда. ЎзЛиДеП Фарғона вилояти кенгаши томонидан Ўзбекистон туманида ўтказилган тадбир ҳам йиғилганларга манзур бўлди.
– Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай янги марраларни эгаллашимиз керак, – деган фикрлар оғушида яшаётган ўзбек халқи қисқа муддат ичида жаҳон оммаси орасида ўз ўрнини топди. Яқинда Токио шаҳрида бўлиб ўтган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларида спортчиларимизнинг қўлга киритган зафарлари барчамизга қувонч улашди. Бу ҳам истиқлол шарофати, спортчиларга яратилаётган қулайликлар самарасидир, – деди тадбирда ЎзЛиДеП Фарғона вилояти кенгаши раиси Раҳматулло Камолов.
Албатта, бундай музаффар зафарлар кишига янада қувонч улашади. Шундай ютуқлар барчамизни яшашга, янги-янги марраларни кўзлашга, фидойилик билан меҳнат қилишга ундайверади. Ўтказилган тадбир ҳам санъаткорларнинг Ватанни, истиқлолни, тинчликни тараннум этувчи қўшиқлари билан давом этди.
Шоҳсултон Тўхтаматов,
ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгаши матбуот котиби
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter