Ўзбекистонда иш ҳақи энг юқори бўлган соҳалар «ТОП-5»лиги маълум қилинди
Экспертлар «OLX Иш» саҳифасида иш изловчилар учун таклифларни таҳлил қилиб, Ўзбекистонда кимларнинг меҳнати учун энг кўп иш ҳақи тўланишини аниқлади, деб хабар бермоқда «UZ24».
Июл ойи учун энг юқори иш ҳақи оладиганлар ўртасида «ТОП-5»таликка кўчмас мулк агентлари, маркетинг, реклама ва дизайн соҳаси вакиллари, шунингдек, қурувчилар кирди. Рейтингнинг энг юқори поғонасини ойлик иш ҳақи ўртача 2,1 млн сўм деб баҳоланган риэлторлар эгаллади.
Энг юқори иш ҳақи тўланадиган соҳалар ва ўртача иш ҳақи:
- Кўчмас мулк — 2 121 700 сўм
- Маркетинг/реклама/дизайн — 1 815 400 сўм
- Қурилиш — 1 732 900 сўм
- Транспорт/логистика — 1 635 000 сўм
- Гўзаллик/фитнес/спорт — 1 600 800 сўм
Энг кам иш ҳақи — қўриқлаш ва хавфсизлик соҳаси ва уй-рўзғор иши ходимлари вакилларига тегишли эканлиги аниқланди. Ушбу соҳаларда иш ҳақи Ўзбекистонда ўртача нафақа миқдори билан тенглаштирилади.
«OLX Иш» саҳифаси таҳлилчилари, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудлари бўйича ҳам маълумотларни ўрганишди. Энг юқори иш ҳақи Наманган вилоятида бўлиб, унинг миқдори 1,5 млн сўмдан ортиқроқ. Энг кам иш ҳақи Қорақалпоғистонда ва Фарғона вилоятида бўлиб, унинг миқдори 975 минг сўм атрофида.
Ўртача иш ҳақи бўйича вилоятлар бешлиги:
- Наманган вилояти — 1 530 900 сўм
- Самарқанд вилояти — 1 524 600 сўм
- Тошкент вилояти — 1 507 700 сўм
- Сурхондарё вилояти — 1 416 400 сўм
- Хоразм вилояти — 1 345 200 сўм
Агар алоҳида иш ўринлари бўйича қараб чиқилса, 2018 йилнинг июл ойи бўйича энг юқори иш ҳақи хусусий болалар боғчаси мудири лавозими ва гўзаллик салони мастерига таклиф қилинган — ойига 15 млн сўм. Иш ҳақи бўйича етакчиларнинг учлигига фасадга ишлов берувчи (фасадчи), эшик ишлаб чиқариш устаси ва менежерлар киради — ойига 10 млн сўм.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter