Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин ўзгариши прогноз қилинди

16 апрель куни шимолда ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пастлаши кутилмоқда.
«Ўзгидромет» прогнозига кўра, 16 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида тунлари ҳаво ҳарорати +5 даражагача пасаяди.
Кундуз куни эса +13 +18 даражагача салқин ҳарорат кутилади.
Республиканинг марказий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 14-15 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. 16 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда есади, 14 апрелда баъзи жойларда 17-22 м/с гача, Тошкент, Сирдарё вилоятларида баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 15 апрелда кечаси 13-18°, кундузи 20-25°, 16 апрелда кечаси 10-15°, кундузи 20-25° бўлади.
Жанубий ҳудудларда 16 апрелда кечаси 12-17°, кундузи 22-27° бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 13-14 апрель кунлари республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати 30-35 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 37 даражагача кўтарилиши кутиляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter