Ўзбекистонда бугундан сайлов бошланди
Ўзбекистонда бугун, 16 майдан маҳалла фуқаролар йиғини раиси — оқсоқоли сайлови бошланди.
Мамлакатимиздаги 842 маҳаллада сайлов бўлиб ўтади. Унда 239 минг 910 нафар сайловчи иштирок этиши белгиланган.
2 минг 270 нафар номзод сайловда иштирок этади. Шундан 510 нафари (60,5 фоизи) амалдаги раислар, 1 минг 762 нафари биринчи маротаба сайловда иштирок этади.
Жорий йилнинг май-июнь ойларида ўтказиладиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга доир ишлар юқори савияда ташкил этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter