Ўзбекистонда армияга чақирув бошланди
Ўзбекистонда жойларда чақирув ёшидаги фуқароларни армия сафларига кузатиш маросимлари бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармасида йигитларни муддатли ҳарбий хизматга кузатиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда давлат ва жамоатчилик ташкилоти вакиллари, Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаси офицерлари, фахрийлар, ёшлар ва армия сафига йўл олган йигитларнинг ота-оналари иштирок этди.
Кузатув маросимида сўзга чиққан жамоатчилик вакиллари, ота-оналар йигитлик бурчини ўташга отланганларга ҳарбий хизматда улкан муваффақиятлар йўлдош бўлишини тилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter