Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда 1 ноябрдан иш ҳақи, стипендия ва пенсиялар оширилади

Ўзбекистонда 1 ноябрдан иш ҳақи, стипендия ва пенсиялар оширилади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Фармонга кўра, 2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар (10 фоиз) оширилди.

2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:

иш ҳақи — ойига 202 730 сўм;

ёшга доир пенсиялар — ойига 396 500 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 396 500 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 243 300 сўм миқдорида белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг