Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Хитойга гуманитар ёрдам жўнатди

Ўзбекистон Хитойга гуманитар ёрдам жўнатди

Фото:«Новости Ташкентского Неба»

Хитой Халқ Республикасига инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида президент фармойиши қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. 

Фармойишга кўра, коронавирус тарқалишига қарши курашиш юзасидан Хитой томонининг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ХХРга қуйидаги тиббий буюмлар шаклида инсонпарварлик ёрдами юборилмоқда:

- бир марталик стерил тиббий қўлқоплар;
- ҳимоя қилувчи комбинезон;
- юз учун фильтрловчи ниқоб;
- махсус тиббий форма;
- тиббий ниқоблар;
- тиббий дока.

Инсонпарварлик юкини кузатиб бориш ва топшириш учун ХХРга соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари бошчилигида Ўзбекистон делегацияси юборилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги инсонпарварлик юки шакллантирилиши ва етказиб берилиши учун масъул этиб белгиланди.

Инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи партиясини тайёрлаш мақсадида «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси республика тўқимачилик корхоналарида тиббий ниқоблар ва ҳимоя кийимлари тайёрланишини таъминлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг