Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Қатар ўйини куни Чилонзордаги айрим кўчалар ёпилади

Ўзбекистон ва Қатар ўйини куни Чилонзордаги айрим кўчалар ёпилади

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

10 июн куни Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари ўртасида футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичи ўтказилиши муносабати билан Чилонзор туманидаги айрим кўчаларда соат 16:00 дан тадбир тўлиқ тугагунига қадар автотранспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Автотранспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланадиган кўчалар:

  • Чилонзор ва Чўпон ота кўчалари чорраҳасидан, Чўпон ота кўчаси бўйлаб, Чўпон ота — Қатортол кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;
  • Чилонзор ва КҲАЙ кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор кўчаси бўйлаб, Чилонзор — Муқимий кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;
  • Бунёдкор иккинчи даражали кўчаси: КҲАЙдан — Муқимий кўчасигача бўлган қисми.

Шунингдек, тадбир давомида қуйидаги кўчаларда ҳаракат вақт-вақти билан қисман чекланади:

  • Алишер Навоий — Фурқат кўчалари чорраҳасидан чекланади;
  • Себзор — Ганга кўпригидан Фурқат кўчаси тунелига тушишдан чекланади;
  • Зарқайнар кўчаси тунелига тушиш чекланади;
  • Бунёдкор кўчаси Камолон кўприги остида чекланади;
  • Бунёдкор кўчаси 2-даражали асосий йўлга чиқиш Озарбойжон элчихонаси асосий йўлига чиқишдан чекланади;
  • Қатортол — Чўпонота кўчалари чорраҳасидан чекланади;
  • Чилонзор — Чўпонота кўчалари чорраҳасидан чекланади;
  • Бунёдкор — КҲАЙ кўчалари чорраҳасидан чекланади;
  • Бунёдкор 2-даражали йўли — Қатортол кўчалари чорраҳасидан чекланади;
  • Чилонзор — Чўпон ота кўчалари чорраҳасидан чекланади;
  • Бунёдкор — Гавҳар кўчалари чорраҳасидан чекланади;
  • ТҲАЙ — Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан чекланади;
  • Эркин ЙПХ масканидан оғир юк машиналари ҳаракати чекланади;
  • Чўпонота — Шота Руставели кўчалари чорраҳасидан чекланади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг