Ўзбекистон Сингапурнинг коррупцияга қарши кураш тажрибасига қизиқмоқда
24 апрель куни Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетовнинг Сингапур адлия ва соғлиқни сақлаш вазирликлари катта давлат вазири Эдвин Тонг билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув «Тошкент ҳуқуқ баҳори» («Tashkent Law Spring») Халқаро юридик форуми доирасида амалга оширилиб, ундан кўзланган асосий мақсад келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олишдан иборат бўлди.
Эдвин Тонг самимий ва илиқ қабул учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистон билан ҳамкорлик Сингапур учун алоҳида аҳамиятга эга эканлигини, ҳамда улар барча соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга тайёр эканлигини билдирди.
Р.Давлетов, ҳозирда Ўзбекистонда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, бу эса ислоҳотлар баҳори даври бўлганлиги учун Халқаро юридик форумини ҳам «Тошкент ҳуқуқ баҳори» деб номланишига сабаб бўлганлигини айтди.
Учрашув давомида Ўзбекистон делегациясининг 2018 йилда Сингапур давлатига амалга оширган ишчи ташрифи натижалари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар, муваффақиятли амалга оширилаётганлиги айтиб ўтилди.
Хусусан Ўзбекистон учун Сингапурнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги тажрибаси ва коррупцияга қарши курашиш бўйича органларнинг иш услубини ўрганиш катта қизиқиш уйғотиши билдириб ўтилди.
Р.Давлетов, XXI асрда муйян соҳаларда янгилик ихтиро қилиш шарт эмаслигини, чунки илғор хориж тажрибасини ўрганиш, тажриба алмашиш орқали тегишли соҳалар фаолиятни такомиллаштириш муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек тарафлар, коррупцияга қарши курашиш бўйича билим ва кўникмаларни ошириш бўйича, давлат бошқаруви ва давлат хизмати соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ҳорижий тажрибани ўрганиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизаси, давлат органлари фаолияти самараси таҳлили масалаларида ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олдилар.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter