Ўзбекистон коррупция рейтингида 180 давлат орасида 146-ўринни эгаллади

Transparency International коррупцияга қарши курашиш халқаро нодавлат ташкилоти Коррупцияни қабул қилиш индексининг 2020 йил рейтингини ишлаб чиқди.
Рейтингга мувофиқ, Ўзбекистон ўз ўрнини 7 поғонага ўзгартириб, 180 та давлат орасида 146-ўринни эгаллади (2019 йилда 153 ўрин).
Шу билан бир қаторда, рейтингда Ўзбекистон 26 баллни қайд этди, бунда 0 балл – коррупцияни қабул қилишда энг юқори кўрсаткич, 100 балл – энг паст шкала ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter