Ўзбекистон Исроил фуқаролари учун учиш мумкин бўлмаган ҳудудлар рўйхатига киритилди
Жорий йилнинг 19 июл куни Тошкент-Тел-Авив-Тошкент йўналиши бўйича учадиган HY 301/302 рейслари бекор қилинди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу рейс Ўзбекистон Исроил фуқаролари учун учиш мумкин бўлмаган ҳудудлар рўйхатига киритилгани сабаб қолдирилган.
«Бекор қилинган рейслар бўйича маълумотларни қўшимча тарзда тақдим этамиз», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter