Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ҳавоси ифлос мамлакатлар рейтингида 16-ўринни эгаллади

Ўзбекистон ҳавоси ифлос мамлакатлар рейтингида 16-ўринни эгаллади

Фото:«Xabar.uz»

«Air Visual» халқаро ташкилоти 2018 йилда ҳавоси заҳарли моддалар билан энг кўп зарарланган мамлакатлар рейтингини эълон қилди.

Ушбу рейтингда Ўзбекистон  16-ўринни эгаллаган. Марказий Осиё мамлакатларидан Қозоғистон 20, Украина 49, Россия 58-ўринни олган.

Жаҳон бўйича энг ифлосланган ҳавога эга давлат Бангладешдир. Ундан кейинги поғоналардан Покистон ва Ҳиндистон жой олган.

Ҳавоси энг тоза мамлакат сифатида Исландия қайд этилган.

Маълумотларга кўра, ҳар йили дунёда 7 миллион киши ифлос ҳаво оқибатида ҳалок бўлади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг