«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Мексика терма жамоаси мухлисларига хизмат кўрсатади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бугун, 30 июнь куни Внуково — Мехико йўналишида чартер қатновини амалга оширади. Компания расмий сайтида хабар берилишича, парвоз «Boeing-787 Dreamliner» самолётида бажарилади.
Мазкур қатновга ЖЧ-2018 да қатнашаётган Мексика терма жамоаси маъмурияти ўз мухлисларини Москва шаҳридан Мехикога етказиб қўйиш учун буюртма берган.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» бунгача ЖЧ-2018 доирасида колумбияликлар учун ҳам чартер қатновларини амалга оширганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter