Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон давлат хизматчиларини Сингапурда ўқитиш йўлга қўйилади

Ўзбекистон давлат хизматчиларини Сингапурда ўқитиш йўлга қўйилади

Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Сингапур Миллий университети тизимидаги Ли Куан Ю Давлат сиёсати мактаби, шунингдек, Сингапур Давлат хизмати коллежи билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда.

Дастлабки келишувга кўра, 2023 йил мобайнида 200 нафарга яқин давлат хизматчилари Сингапурда давлат бошқаруви, давлат сиёсати, давлат хизмати, инсон ресурсларини бошқариш ҳамда халқаро алоқалар ва глобал муаммолар йўналишларида малака оширади ва стажировкадан ўтади.

Маълумот учун: Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактаби дунёдаги энг юқори нуфузга эга бўлган давлат бошқаруви мактабларидан бири бўлиб, Осиё прагматизми ва Ғарб таълимининг энг илғор йўналишларини ўзида уйғунлаштирган.

2004 йилда ташкил этилганидан буён бутун дунё бўйлаб 3 500 дан ортиқ лидер битирувчиларни тайёрлаб берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг